Харри Кейн ва Маурисио Почеттино яна бир жамоада бўлиши мумкин

Спорт

image

Харри Кейн Маурисио Почеттино қўли остида “Тоттенхэм”да жуда муваффақиятли ҳаракат қилган эди. Шунингдек, уларнинг ўртасидаги муносабат ҳам анча илиқ бўлган.

Агар, Почеттино “Манчестер Юнайтед”нинг кейинги мураббийи бўлса, у “қизил иблислар” сафида собиқ шогирди Харри Кейни ҳам кўришни хоҳлайди, деб ёзади "Тhe Тelеgrаph".

Аслини олганда, Маурисионинг ПСЖдаги ишлари унчалик ёмон эмас, лекин раҳбарият Зиданни олиб келмоқчи деган фикрлар тинмаяпти. Шунинг учун, аргентиналик мураббий ўзига тўла ишонилмайдиган жойдан "қочмоқ"чига ўхшайди. Устига-устак, у учун қадрдон АПЛда яхши даражадаги “босс”ни анчадан бери қумсаётган “Манчестер Юнайтед” Почеттинони кутиб турибди. Кўп эҳтимол, Маурисио АПЛга қайтади.

Харри Кейн ёзда “Манчестер Сити”га қараб, роса талпинди. Бироқ “Тоттенхэм” раҳбарияти  уни қўйиб юбормади. Кейин унинг ўйинида жиддий пасайиш бўлди. Келаётган ёзда инглиз барибир “шпорлар” сафини тарк этса керак. Фақат бу сафар “Тоттенхэм” хўжайинларига таклиф қилинадиган пул ақл бовар қилмас даражада катта бўлмайди. "Отимнинг ўлишини билганимда, бир қоп кепакка алмашардим", деган мақол бўларди. Кейннинг ўйини сусайишини билганимизда ўтган ёзда “Манчестер Сити”га сотиб юборардик дейишдан ўзга чора йўқ.

Маълумот ўрнида, Харри Кейн АПЛда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 2 голли узатма амалга оширган. Кейн учун уятли статистика ҳар ҳолда, ортда қолган мавсумларда 20-30 талаб голлар урарди. "Transfermarkt" томонидан, Кейн 100 миллион еврога баҳоланмоқда. Катта эҳтимол, ёзгача бу нарх янада қулайди. Айтганча, бир пайтлар унинг харидорлари 200 миллион евро беришга ҳам тайёр эди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг