Харид чеклари бўйича шикоят қилиш тартиби ўзгарди

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб, харид чеклари бўйича бир фуқаро томонидан 24 соат ичида 2 тадан ортиқ ҳамда 30 календарь куни давомида 1 та шохобча бўйича 1 мартадан кўп мурожаат юборилишига чеклов ўрнатилади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб, харид чеклари билан боғлиқ тизимда айрим ўзгаришлар бўлади.

Унга кўра, “Солиқ” мобиль иловаси орқали мулкчилик шаклидан қатъи назар, биринчи маротаба келиб тушган мурожаат бўйича солиқ тўловчи ҳузурига борган ҳолда, профилактик суҳбат ўтказилиб, тадбиркорлик субъектининг қонун талабларида иш юритиши тўғрисида расман огоҳлантирилади. Унга нисбатан таъсирчан молиявий жазо чоралари кўрилмайди.

Шунингдек, мурожаат бўйича сайёр солиқ текшируви ўтказилаётган ёки ўтказилган текширув натижаси бўйича қарор қабул қилиш жараёнида ушбу субъект бўйича такрорий тушган мурожаатлар кўриб чиқилмайди.

Жамоатчилик назоратини кенгайтириш мақсадида, бир фуқаро томонидан 24 соат ичида 2 тадан ортиқ ҳамда 30 календарь куни давомида 1 та шохобча бўйича 1 мартадан кўп мурожаат юборилишига чеклов ўрнатилади.

Эътиборга молик жиҳат шуки, бир фуқаро томонидан юбориладиган мурожаатларга чеклов киритиш ва жамоатчилик назоратини кенгайтириш бир-бирига қандай боғлангани тушунарсиз. Бу амалда жамоатчилик назоратига чеклов киритиш эмасми?

Давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги мурожаатлари мукофот тўланмайдиган мурожаатлар сифатида қайд қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

354

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг