Ханчжоу 2022. Ўзбекистонлик пара спортчилар яна бешта медалга эга чиқди

Спорт

image

Бугун, 26 октябрь – Ханчжоуда бўлиб ўтаётган VI ёзги Пара Осиё ўйинларининг 4-кунида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган спортчилар мамлакат делегацияси ҳисобига 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўшиб қўйди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири Шахзод Шукуров хабар берди.

Пара сузиш бўйича S13 классида 100 метрга чалқанча усулда сузиш баҳсларида финал беллашувлари якунланди. 

Эътиборлиси, унда иштирок этган икки нафар ўзбекистонлик ҳам шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди. Кирил Панков олтин, Музаффар Турсунхўжаев эса кумуш медални қўлга киритди.

Пара велоспортнинг эркаклар ўртасида 19 км масофага ўтказилган шоссе пойгаларида ўзбекистонлик Боймурод Явқочев бронза медални қўлга киритди.

Бундан ташқари, пара енгил атлетиканинг эркаклар ўртасидаги F41 классида ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган ўзбекистонлик Бобур Омонов 13.14 метр натижа билан Пара Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди ва олтин медални қўлга киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ханчжоу 2022 пара спортчилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар