Ханчжоу-2022. Ўзбекистонлик боксчиларининг илк босқичдаги рақиблари номи маълум бўлди (рўйхат)

Спорт

image

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган ХIХ ёзги Осиё ўйинларининг эртанги кунида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ўз юришини бошлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, эртага, 24 сентябрь куни 13 нафар ўзбекистонлик боксчи мусобақанинг илк босқичида рингга кўтарилади. 

Эркаклар:

  • -51 кг: Ҳасанбой Дўстматов - Сех Йонг Жо (Жанубий Корея)
  • -57 кг: Абдумалик Ҳалоков - Чен Вей Ли (Хитой Тайпейи)
  • - 63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Чинзориг Батарсух (Мўғулистон) / Хурсанд Иманкулиев (Туркманистон) жанги ғолиби
  • -71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Жанг Тае Рянг (Шимолий Корея)
  • -80 кг Тўрабек Ҳабибуллаев - Дипак Шреста (Шри-Ланка)
  • -92 кг: Лазизбек Муллажонов - Санжит (Ҳиндистон)
  • +92 кг: Баҳодир Жалолов - Муҳаммад Алҳефейт (БАА) / Муҳаммад Аброриддинов (Тожикистон) жанги ғолиби.

Аёллар:

  • -50 кг: Сабина Бобоқулова - До Даниша (Сингапур) 
  • -54 кг: Нигина Ўктамова - Ириш Магно (Филиппин) 
  • -57 кг: Ситора Турдибекова - Фатима Заҳро (Покистон)
  • -60 кг: Райҳона Қодирова - Дана Ал Жабор (Қатар) 
  • -66 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Жанжаем Суваннапенг (Таиланд)
  • -75 кг: Азиза Зокирова - Байсон Маникон (Таиланд).

Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Хитой бокс Осиё ўйинлари Ханчжоу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг