Ханчжоу-2022. Бугун Ўзбекистон Олимпия жамоаси Индонезияга қарши ўйнайди

Спорт

image

Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлигида бўлиб ўтаётган ХIХ ёзги Осиё ўйинларининг 5-куни старт олди. Бугун, 28 сентябрь куни мусобақанинг футбол дастури доирасида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Индонезия вакилларига қарши 1/8 финал баҳсларига киришади. 

Мазкур ўйинда ғалаба қозонган жамоа чорак финалда Ҳиндистон - Саудия Арабистони учрашуви ғолибига қарши майдонга тушади.

Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 13:30 да бошланади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон термаси Осиё ўйинларидаги дастлабки икки ўйинини Гонконг футболчиларига қарши ўтказиб, учрашувларнинг ҳар иккаласида ғалабага эришди. Биринчи ўйинда 1:0, иккинчисида эса 2:1 кўринишидаги натижа қайд этилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Хитой Осиё ўйинлари Индонезия Ханчжоу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг