Хамзат Чимаев ўзини роса “кўкларга кўтарди”
Спорт
−
02 Апрель 2022
8957Швециялик Хамзат Чимаев ўзи энг кучли UFC жангчиси эканини иддао қилди. У ўзига қарши чиққан барча рақибларини синдирмоқчи. Бу ҳақда Ҳамзат Чимаевнинг сўзларига таяниб, “Sports” нашри хабар берди.
“Мен чемпионман, қиролман. Mен дунёдаги зўр ва энг кучли жангчиман. Мен ҳаммани синдираман. Менга ўхшаган жангчи йўқ. Бернс жуда секин ҳаракат қилади. Бу унинг жамоасига ҳам тегишли. Гилберт ва унинг мураббийи жуда заиф. Мен Бернс учун жуда кучли ва тезкорман. Менда чексиз куч, чидамлилик ва ажойиб мураббий бор. Биз тоғларни кўчиришга тайёрмиз”, деган Чимаев.
Маълумот ўрнида, UFC’нинг енгил ўрта вазн тоифасида ҳали мағлубият нималигини билмаётган Хамзат Чимаев жорий йилнинг 10 апрель куни бразилиялик Гилберт Бернсга қарши октагон чиқади.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси