Хамесга АПЛнинг уч клуби қизиқмоқда

Спорт

image

Колумбия терма жамоаси аъзоси шу ёзда Мюнҳеннинг “Бавария” клубини тарк этади.

Маълум бўлишича, Хамес Родригес “Бавария”даги ижара муддати даврида клубга тўлиқлигича мослаша олмади. Шу боисдан у тез орада “Реал”га қайтади.

Футболчининг хизматларига эса айни чоғда АПЛнинг бир йўла уч клуби — “Ливерпуль”, “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

“Қироллик клуби” бош мураббийи Зинедин Зидан эса Хамесни режаларига киритмаган. Эслатиб ўтамиз, колумбиялик футболчи “Реал”га қадар “Порту” ва “Монако” жамоларида тўп сурган.


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Арсенал МЮ

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг