Хамес Родригес жорий клубни тарк этди
Спорт
−
22 Июль
3238“Реал” ва “Бавария”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Хамес Родригес Бразилиянинг “Сан-Паулу” билан шартномасини бекор қилди ва эркин агентга айланди. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо Х саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, футболчи Европага қайтишни истамоқда ва топ-5 чемпионатдан таклиф кутмоқда.
Колумбиялик футболчи 2023 йилнинг июль ойида эркин агент сифатида Бразилиянинг “Сан-Паулу”сига ўтганди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, бироқ 33 ёшли ярим ҳимоячи муддатидан аввал шартномани бекор қилди. Родригес жорий мавсум клуб сафида 8 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва голли узатмани амалга оширди.
Колумбия терма жамоаси сафида Хамес Родригес Америка Кубоги-2024'нинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритди. Турнирнинг 6 та учрашувида футболчи 1 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.
LiveБарчаси