Хамес Родригес Шомуродовнинг жамоадошига айланиши мумкин

Спорт

image

Колумбия терма жамоаси ва Қатарнинг “Ал-Райян” клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес Римнинг “Рома” жамоасига ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Аs” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Родригес Европа чемпионатларидан бирига қайтишга қатъий қарор қилган. “Рома” унинг учун энг яхши вариантлардан биридир, чунки жамоани португалиялик Жозе Моуриньо бошқаради.

Аввалроқ, Бразилиянинг “Ботафого” клуби “Ал-Райян”нинг Родригес учун 5 миллион долларлик талабини қондиришга тўлиқ тайёрлиги хабар қилинганди. Бироқ Ҳамеснинг ўзи Бразилияга кўчиб ўтишни истамайди ва у фаолиятини Европада давом эттиришни афзал кўрмоқда. “Рома” билан Родригеснинг агентлари потенциал трансфер бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Агар “Ал-Райян” футболчиси “бўрилар” сафига кўчиб ўтадиган бўлса, ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов билар бирагликда ўйнайди.

Маълумот учун, 30 ёшли Хамес Родригес Колумбия терма жамоаси сафида 86 та ўйин ўтказиб, 24 та гол урган. 2014 йил Бразилия яшил майдонларида ўтказилган Жаҳон чемпионатида Хамес 5 та гол киритиб, мундиал қаҳрамонига айлаганди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг