ХТВ ота-оналарга яна тавсия билан чиқди

Жамият

image

Хабарингиз бор, Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим мактаблари жорий йилнинг 14 сентябридан очилиши кутиляпти. Коронавирус инфекцияси сабаб таълим жараёни анъанавий ва масофавий усулда ташкил этилади. Халқ таълим вазирлиги масофадан билим олувчи ўқувчиларнинг ота-оналарига тавсия билан чиқди.

Унга кўра, ота-оналар ва ўқувчилар одатий кун тартибини белгилаб, унга риоя қилишлари керак (ухлаш ва уйғониш вақти, дарсларнинг бошланиш вақти, уларнинг давомийлиги, “танаффуслар” ва бошқалар). 

Вазирликнинг ота-оналарга берган тавсияларига кўра:

•  Ўзингизни хотиржам ва вазмин тутинг; 
•  болаларнинг вирусга оид саволларига жавоб беришдан қочманг; 
•  пандемия ҳолати ва унинг хавф-хатарлари ҳақида узоқ мунозараларга шўнғиманг;
•  Сиз фақат синф ўқитувчиси ва мактаб маъмуриятидан олган расмий маълумотларга амал қилинг. 

“Ушбу жараённи ташкил этишда мактаб маъмурияти учун ҳам вақт талаб этилади, шунинг учун сизнинг бу вазиятни тушунган ҳолда муносабат билдиришингиз бебаҳо ёрдам бўлиши мумкин, бу эса таълим сифатига ижобий таъсир қилади”, дейилади вазирлик хабарида.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

таълим вазирлиги вазирлиг

Баҳолаганлар

309

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар