Халқ таълими тизимида бир йилда қанча маблағ “еб кетилгани” маълум бўлди
3-саҳифа
−
25 Февраль 2022
70032021 йилда халқ таълими муассасаларида 91,1 млрд сўмлик молиявий хато-камчилик аниқланди, шундан 27,1 млрд сўми ноқонуний ўзлаштирилган. Бу ҳақда бугун, 25 февраль куни Халқ таълими вазирлиги Ички аудит хизмати фаолияти бўйича 2021 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Таъкидланишича, Ҳисоб палатаси бошчилигида ўтган йили Андижон вилояти Андижон шаҳрида ўтказилган текширишда, ходимларнинг даромад солиғини Давлат бюджетига ўтказмасдан, тизимда ишламайдиган бегона шахсларнинг пластик карталарига ўтказиш орқали 11,5 млрд сўм маблағ ўзлаштирилган. (2020 йилда вазирлик томонидан Андижон шаҳрида 28,4 млрд сўм маблағ кассага кирим қилмасдан ва ишламайдиган ходимларга тўлаш орқали ўзлаштирилган).
Маълумот учун, 2020 йилнинг ҳисобот кўрсаткичларига нисбатан жами қонунбузилиш ҳолатлари (228,3 млрд сўм) 1,5 бараварга, камомад ва ўзлаштириш ҳолатлари (70,7 млрд. сўм) 2,6 бараварга камайган.
Таркибида жиноят аломатлари бўлган 161 та 76 млрд сўмлик ўрганиш материаллари ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чоралар кўриш мақсадида ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь