Халқ таълими бўлими ходими пора билан қўлга тушди
Crime
−
24 December 2021 15371 1 minute
Каттақўрғонда тадбиркордан 2 000 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлган халқ таълими бўлими мутахассиси ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Каттақўрғон шаҳар ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Каттақўрғон тумани халқ таълими бўлими мутахассиси А.Ш. “L.S.” МЧЖ томонидан тумандаги умумий ўрта таълим мактабида амалга оширилган 300 млн сўмлик жорий таъмирлаш ишлари бажарилганлиги ҳақидаги далолатномани ХТБ мудирига тасдиқлатиб бериш эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28