Халқ демократик партиясидан депутатликка номзодлар кўрсатилди

Жамият

image

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг XIV Қурултойида сайловолди дастури тасдиқланди. 

ХДП парламент сайловларига қандай ғоялар билан кирмоқда?

Қурултойда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2019-2024 йилларга мўлжалланган дастурининг амалга оширилиши натижалари ҳамда 2024-2029 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурида илгари сурилаётган муҳим ташаббуслар эълон қилинди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятовнинг таъкидлашича, 2019-2024 йилларга мўлжалланган дастурнинг 82 бандида белгиланган таклиф ва ташаббусларнинг 70 дан ортиғи амалга оширилишига эришилган. 

Шунингдек, 2025-2029 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурига ҳам 100 та ташаббус киритилганлиги маълум қилинди. Жумладан, адолатли пенсия тизимини жорий этиш, аҳолининг дори воситаларига қарамлигини қисқартириш, мактабларда чет тиллари ва IT соҳасини ўрганиш қамровини кескин ошириш, ўзини ўзи банд қилганлар фаолиятини олиб бориши учун зарур шароитларни яхшилаш, уй-жой қурилиши иштирокчиларнинг ҳуқуқларини кафолатли ҳимоя қилиш каби масалалар дастурда алоҳида ўрин эгаллаган.

Шу билан бирга, қурултойда ХДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайловларда пропорционал тизим асосида иштирок этувчи 100 нафар номзодларидан иборат партиявий рўйхати ва мажоритар тизим асосида иштирок этувчи 75 нафар номзодлари тақдим этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон ХДП Улуғбек Иноятов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made