Халқ банки нега бундай логотип танланганини изоҳлади

Бизнес

17 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги “Пойтахт” бизнес марказида Халқ банкининг янги логотипи ва корпоратив ранги янгиланиши – ребрендинг қилиниши юзасидан брифинг бўлиб ўтди.

Янги логотип Aмир Темур узугидан андоза олган ҳолда ишлаб чиқилган. Асосий логотипда унсурлар кучи, давлатнинг қудрати ва халқимиз ҳаётига хизмат қилишга интилиш бирлаштирилган. Логотипдаги олтин ранг бойлик ва ишончлиликни, яшил ранг эса банкнинг барқарорлиги ва шиддат билан ўсаётганини англатади.

Маълумот учун, бугунги кунда Халқ банки Ўзбекистон банк тизимининг муҳим бўғини ҳисобланиб, унинг таркибида 198 та филиал, 30 та мини-банк ва 900 га яқин жамғарма ва махсус кассалар фаолият кўрсатмоқа.

Халқ банки тизимида жисмоний шахсларга янада сифатлироқ хизмат кўрсатиш мақсадида микроқарз, юқори фоизли омонатлар, нафақа-овердрафти, кобрендинг, кобейжинг ва кредит карталари каби бир қатор янги маҳсулотларни жорий этмоқда.

Банк бугунги кунда 16 миллиондан ортиқ мижозларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Республикамизнинг барча ҳудудлари аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида кечаю кундуз хизмат кўрсатиш марказлари барпо этилмоқда, пластик карталарга масофадан туриб хизмат кўрсатиш учун айни пайтда 500 дан ортиқ банкомат ва инфокиосклар фаолият юритмоқда. Банк томонидан йил охирига қадар яна 1000 га яқин банкоматлар олиб келиниши режалаштирилган. 

Шунингдек, “XALQ MOBILE” мобил иловаси жисмоний шахсларга банк офисларига ташриф буюрмасдан масофадан туриб турли банк амалиётларини амалга ошириш имкониятини бермоқда. 

Бундан ташқари, мижозларга қўшимча қулайликлар яратиш, банк хизматлари оммабоплигини ошириш ҳамда уларни оптималлаштириш мақсадида 300 дан ортиқ “Банк хизматлари офислари” очилиши режалаштирилган.



Telegram: http://t.me/xalqbankinfo        
Facebook: https://m.facebook.com/xalqbankinfo
Instagram: http://instagram.com/xalqbankinfo

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг