Халқ банки, Миллий банк ва Асака банкдаги коррупцион ҳолатлар бўйича жиноий иш очилади

Жамият

image

Марказий банкнинг Самарқанд вилояти бош бошқармаси бошлиғини ишдан олинади. Бугун, 10 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга сафари якунлари бўйича жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказган йиғилишида шундай кўрсатма берди. 

Йиғилишда банкларда коррупция эвазига кредит бериш ҳолатлари кўплиги ҳамда қайтарилмаётган кредитлар ҳажми юқорилиги айтиб ўтилди. Шунингдек, Миллий банк, Халқ банки ва Асака банкдаги ҳолатлар бўйича жиноий иш очилиши маълум қилинди. 

“Биз ислоҳотлар қиляпмиз. Одамлар ҳаётини яхшилаш учун қарорлар чиқариляпти. Халқимиз олдида, халқаро ҳамжамият олдида очиқлик, эркинликни таъминлаш учун ҳаракатдамиз. Одамларни рози қилиш ҳақида гапириб турганимда раҳбарларнинг ўзини ўйлаб, нопок ишлар қилишига йўл қўймайман”, деди давлат раҳбари. 

Шавкат Мирзиёев Марказий банкнинг Самарқанд вилояти Бош бошқармаси бошлиғи Отабек Тўхтаевни ишдан олиш бўйича топшириқ берди.

Шунингдек, вилоятнинг бир неча туман ҳокимлари мансабни суъистеъмол қилгани, фаолиятида коррупция ҳолатлари аниқлангани учун ишдан олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

798

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг