Халқаро жиноятчилик индекси эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда? 

Бу қизиқ

image

Ўзбекистон халқаро жиноятчилик ва хавфсизлик бўйича индексда 147 мамлакат орасида 121-ўринда қайд этилди. Бу ҳақда “Numbeo” портали томонидан эълон қилинган рейтингда келтирилган.

Рейтингда мамлакатлар жиноятчилик ва хавфсизлик даражаси 0 дан 100 гача бўлган шкалада ўлчанган ва Ўзбекистонда жиноят кўрсаткичи 27.9, хавфсизлик кўрсаткичи эса 72.1 шкалада баҳоланган. Бу эса Ўзбекистон учун Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг ижобий ҳолатни англатади. Ушбу рейтингда Қозоғистон 77-, Қирғизистон 39- ва Афғонистон 4-ўринда қайд этилган. Тожикистон ва Туркманистон ҳақида маълумотлар келтирилмаган.

Рейтинг ўнлиги қуйидагича:

  1. Венесуэла
  2. Папуа Янги Гвинея
  3. Гаити
  4. Афғонистон
  5. Жанубий Африка
  6. Гондурас
  7. Тринидад ва Тобаго
  8. Сурия
  9. Ямайка
  10. Перу

Ушбу маълумотлар веб-сайтга ташриф буюрувчилар томонидан ўтказилган сўровлардан олинади. Сўровлардаги саволлар кўплаб илмий ва ҳукумат тадқиқотлари саволларига ўхшаш тарзда ишлаб чиқилган. Ҳар бир сўров натижаси -2 дан +2 гача бўлган диапазонда рақам билан баҳоланади. Бунда -2 кучли салбий фикрни, +2 эса кучли ижобий фикрни англатади.

Маълумотларнинг аниқлиги таъминланиши учун ҳисоб-китоблардан эҳтимолий спамларни аниқлаш ва уларни чиқариб ташлашга қаратилган фильтрлаш чоралари жорий этилган. Алгоритм спамга ўхшаш ҳаракатларни амалга оширувчи фойдаланувчиларни аниқлайди ва уларнинг жавоблари ҳисобга олинмайди. 

“Numbeo”, шунингдек, тураржой кўрсаткичлари, соғлиқни сақлаш сифати, транспорт сифати ва бошқа статистик маълумотларни қамраб олган глобал маълумотлар базаси ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон жиноятчилик индекси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг