Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистонга 754 млн доллар ажратади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистонга 754 млн доллар ажратади. Бу ҳақда “Dunyo” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, жамғарма захира активлари ҳисобидан 456 миллиард SDR (Special Drawing Pights — махсус қарз олиш ҳуқуқлари, 650 миллиард AҚШ доллари) ажратади. Шундан 275 миллиард доллар ривожланаётган бозор ва мамлакатларга берилади. 

“Ушбу муҳим қарор — жамғарма тарихидаги энг йирик SDR тақсимоти ва мисли кўрилмаган инқироз даврида глобал иқтисодиёт учун йўналтирилган молиявий кўмак ҳисобланади. SDRнинг тақсимланиши барча аъзо мамлакатлар манфаати учун хизмат қилади”, дейди жамғарма бошқарувчи директори Кристалина Георгиева.

Маълум қилинишича, маблағларни ажратиш тўғрисидаги қарор 23 август куни кучга киради ва ўша кундан бошлаб маблағлар квоталарга мутаносиб равишда жамғармага аъзо мамлакатларга ўтказиб берилади. Квотага мувофиқ Ўзбекистон 754 миллион AҚШ доллар олиши мумкин.

Жамғарма хабарида келтирилишича, улар ёрдамга ўта муҳтож давлатларга тикланиш ишларида ёрдам бериш учун бошқа вариантларни ҳам ўрганиб чиқяпти.

Аввалроқ, Канада Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши кураш учун 250 минг Канада доллари ажратилишини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг