Халқаро валюта жамғармаси раҳбари инфляция борасида тахминларини айтди

Олам 5080
image

Дунёда инфляциянинг глобал даражаси, эҳтимол, жорий циклдаги энг юқори нуқтага яқинлашмоқда. Натижада истеъмол нархларининг ўсишини керакли даражага тушириш қийин бўлади. Бу ҳақда бугун 7-ноябр куни Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) бошқарувчи директори Кристалина Георгиева “Bloomberg” агентлигига берган интервюсида айтиб ўтди .

“Маълумотлар эълон қилинмасидан олдин гапиришни истамас эдим, лекин биз чўққига етган бўлишимиз мумкин. Энди, кўриб турганимиздек, марказий банклар инфляцияга қарши кураш устувор йўналиш бўлиши кераклиги тўғрисида анча қатъий позицияни эгаллаб турибди ва бу тўғри”, дейди Георгиева.

Бу ҳақда у агентликка Мисрнинг Шарм-аш-Шайх шаҳрида бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (CОП-27) иштирокчиларининг 27-конференциясида маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, бир неча ой ёки бир йилдан кейин инфляция қандай бўлишини айтиш қийин. ХВЖ иқтисодчилари инфляцияни “керакли 2% даражасига тушириш қийин бўлади”, деб ҳисоблайди Георгиева.

Шу муносабат билан у инфляцияни енгиб ўтиш учун икки томонлама ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлади - марказий банклар ва мамлакатлар томонидан етказиб бериш занжирларини диверсификация қилишни таъминлайди.

Октябр ойида эълон қилинган ХВЖ ҳисоботида айтилишича, глобал иқтисодий ўсиш 2021 йилдаги 6 фоиздан 2022 йилда 3,2 фоизгача пасайган.
2023 йилда эса у 2,7% гача пасайиши кутилмоқда.

Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра, глобал инфляциянинг ўсиши 2021 йилда 4,7% ни ташкил этди. 2022 йилда эса бу кўрсаткич 8,8% га етган ва кейинчалик яна пасайиши мумкин.

Масалан, 2023 йилда 6,5% гача ва 2024 йилда 4,1% гача пасайиш эҳтимоли мавжуд.

Қувончбек Ғайбуллаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 107
Рейтинг: 3
t
×