Халқаро туркий хабарлар канали ташкил этилиши мумкин

Олам

image

Туркий тиллар ахборот агентликлари иттифоқи ва Халқаро туркий хабарлар канали ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақда Бишкекда Туркий давлатлар ташкилотининг ОАВ ва ахборот масалалари бўйича ишчи гуруҳининг 10-йиғилишида маълум қилинди.

Учрашувда Туркий тиллар ахборот агентликлари иттифоқи ва Халқаро туркий хабарлар каналини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинган.
Иштирокчилар, шунингдек, Қирғизистон томонидан тайёрланган Туркий давлатлар ташкилоти Журналистлари уюшмаси низоми лойиҳаси юзасидан фикр билдирган.

Жумладан, йиғилишда 2023–2024 йилларга мўлжалланган ҳаракат дастури ҳамда Ўзбекистонда ўтказилиши кутилаётган 2-Халқаро медиа-форумга киритиш бўйича таклифлар муҳокама қилинган.

“Ушбу гуруҳ ишининг асосий натижаларидан бири T-BRAF (Туркий давлатлар телерадиодастурларни тартибга солувчи органлари) таъсис йиғилиши дастури лойиҳаси, T-BRAF низоми ва қўшма декларация лойиҳаларини кўриб чиқиш бўлди. Муҳокамалар натижаларига кўра T-BRAF таъсис йиғилишини 2023 йил 9 ноябр куни Истанбул шаҳрида ўтказиш режалаштирилган”, дейилади департаментнинг хабарида. 

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари иштирокидаги ишчи гуруҳ йиғилишининг иккинчи қисмида “Чат GPT мисолида сунъий интеллектнинг афзалликлари ва камчиликлари” ва “Гибрид урушларнинг 21-аср хавфсизлигига таҳдиди” мавзуларида долзарб масалалар муҳокама қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Бишкек ТДТ туркий хабарлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг