Халқаро парвозлар 2020 йилнинг сентябригача сезиларли равишда қисқаради
Олам
−
23 Апрель 2020
5341Халқаро йўловчи ташиш ҳажми 2020 йил сентябргача коронавирус пандемияси фонида учдан икки қисмга қисқариши мумкин. Бу ҳақда Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ХФА) хабар бермоқда.
Йўловчилар сони 1,2 миллиардга камайиши кутилмоқда, дейилади ташкилот хабарида. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, йўловчилар оқими 2020 йилнинг биринчи уч чорагидаги олдинги прогнозларга нисбатан учдан икки қисмга камаяди.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси сабаб барча турдаги халқаро рейслар бекор қилинди. Айрим йирик компаниялар самолётларнинг ички қисмига ўзгартириш киритиб, уларни юк самолётларига айлантирмоқда. Рейсларнинг бекор бўлиши ёеилғига бўлган эҳтиёжнинг пасайиб кетишига сабаб бўлди. Бу, ўз навбатида, сўнгги кунларда нефть билан боғлиқ муаммоларни юзага чиқарди.
Прогнозларга кўра, АҚШ, Россия, Германия, Жанубий Корея, Япония, Сингапур, БАА каби ривожланган давлатларнинг фуқаролик авиацияси ўтган йилнинг шу даврларига нисбатан деярли 42-43 фоиз зарар кўради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь