Халқаро конференция сабаб Тошкентдаги айрим йўллар ёпилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 15 ва 16 июль кунлари пойтахт Тошкентда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар” мавзусидаги Халқаро конференция ўтказилади. Конференцияда 400 дан ортиқ хорижий меҳмон иштирок этиши кутилмоқда. Шу сабабли, айрим йўлларда автотранспорт ҳаракати чекланади.

Тадбирни ўтказиш жараёнида 15 ва 16 июль кунлари “Tashkent city” мажмуаси атрофидаги қуйидаги йўллар транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун ёпилади. 

  • Ислом Каримов кўчаси: Туроб Тўла кўчасидан Фурқат кўчасигача бўлган қисми;
  • Фурқат кўчасининг маҳаллий йўли: Ислом Каримов кўчасидан Навоий кўчасигача;
  • Олмазор кўчаси: Бешёғоч кўчасидан Навоий кўчасигача бўлган қисми.

Шунингдек, ушбу кўчаларга туташ йўлларда ҳаракатланиш вақтинча чекланиши мумкин.

Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга бошқа айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

161

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг