Халқаро қидирувга берилган икки ўзбекистонлик Кореядан экстрадиция қилинди
3-саҳифа
−
20 Октябрь 2021
9584Катта миқдорда фирибгарликда айбланган икки Ўзбекистон фуқароси Жанубий Кореядан экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси хабар берди.
Жорий йилнинг октябрь ойида Сеул шаҳрида Ўзбекистондаги Интерпол ММБ, Тошкент вилояти ИИББ ва Жанубий Кореянинг Интерпол ММБ ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор-қидирув тадбирлари натижасида республика ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан халқаро миқёсда қидирувга берилган 1991 йилда туғилган шахс қўлга олинган. У Ўзбекистон Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми, 168-моддаси 2-қисми билан белгиланган оғир жиноятларни содир этган.
Олинган маълумотларга асосан, Сеулда хизмат сафарида бўлган Ўзбекистоннинг Интерпол ММБ ва Тошкент вилояти ИИББ ходимлари томонидан катта миқдордаги фирибгарлик жиноятини содир этгани учун қидирувда бўлган яна бир Ўзбекистон фуқароси 1957 йилда туғилган Ж.Н. қўлга олинган. 2016 йилда Ж.Н. фуқаролар ишончига кириб, алдов йўли билан Тошкент шаҳридан кўчмас мулк харидида ёрдам беришини ваъда қилиб, улардан олган пулларни мажбуриятларини бажармай ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Бугунги кунда музокаралар ва Ўзбекистондаги Интерполнинг ММБ ҳамда Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор ҳаракатлари туфайли қидирувдаги иккала шахс ҳам қўлга олиниб, Ўзбекистон Республикасига топширилган ва энди улар қилмишлари учун судда жавоб беришларига тўғри келади.
LiveБарчаси