Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Қозоғистонга талаб қўйди
Олам
−
12 Январь 2022
13459Халқаро Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти Қозоғистон ҳукуматини оммавий норозилик намойишларини ёритгани учун ҳибсга олинган журналист ва фаолларни озод қилишга ва уларнинг ҳуқуқлари ҳурмат қилинишини таъминлашга чақирди. Шунингдек, инсон ҳуқуқлари фаоллари сўнгги йилларда Қозоғистонни эгаллаб олган норозилик намойишлари ва зўравонликлар тўлқини билан боғлиқ барча ҳибслар ҳақида аниқ маълумот беришни талаб қилмоқда.
"Қозоғистондаги зўравонлик қурбонларининг аниқ сони номаълумлигича қолмоқда. Расмийлар ҳуқуқ-тартибот органларининг камида 18 нафар ходими ҳалок бўлганини тасдиқлади, бироқ тинч аҳоли орасидаги қурбонларнинг сони ҳанузгача очиқланмади”, дейилади ташкилот сайтида эълон қилинган баёнотда.
Халқаро Амнистия ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Мари Струтерсга кўра, ҳокимиятнинг тартибсизликлар қурбонлари сони ва уларнинг ўлими ҳолатлари юзасидан сукут сақлаётгани ғоят даҳшатли. Тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони зудлик билан ошкор этилиши керак.
Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари ташкилоти Қозоғистон расмийларини инсон ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ барча ҳолатлар, жумладан, хавфсизлик кучлари томонидан ҳалокатли куч ишлатиш ҳолатлари бўйича самарали ва холис тергов ўтказишга чақирди.
"Қозоғистонда вазият тинчлангандек кўринса-да, инқироз ҳали якунлангани йўқ. Энди мустақил ахборотга эркин киришдан муҳимроқ нарса йўқ", дейди Струтерс.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси вакили Лиз Троссел қозоқ ҳукуматидан фақат тинч намойишларда қатнашган фуқароларни зудлик билан озод қилишни талаб қилганди.
Маълумот учун, Қозоғистонда кеча, 11 январь ҳолатига кўра, 10 мингдан ортиқ одам ҳибсда сақланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь