Халқаро бренд товарларини импорт қилувчилар реестри шакллантирилади
Жамият
−
10 Март 2023 3567 1 дақиқа
Ўзбекистонда Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. Бу ҳукуматнинг 99-сонли қарорида назарда тутилган.
Қарор низомига кўра, реестрга кириш учун ариза берувчи Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ариза юборади.
Аризага, жумладан, қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
- ариза берувчи халқаро брендлар товарларининг айрим турларининг бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
- маҳсулот етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри тузилган импорт шартномалари;
- товарларнинг сифати ёки хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
- товарнинг келиб чиқиш мамлакати ва ишлаб чиқарувчиси ҳақида дастлабки маълумот.
Ариза қабул қилинган кундан бошлаб 20 иш кунида кўриб чиқилади. Ариза берувчини ва халқаро брендлар товарларининг Реестрга киритилганлиги тўғрисидаги сертификат 1 йил амал қилиш муддати билан берилади.
Реестрга киритиш бўйича аризани кўриб чиқиш учун тўлов қиймати ҳар бир импорт шартнома суммасининг, қўшимча келишувлар бўйича – қўшимча келишув суммасининг 0,8 фоизи миқдорида ҳисобланиб, ушбу миқдорга қўшилган қиймат солиғи алоҳида қўшилган ҳолда ундирилади.
Сертификатни қайта расмийлаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари (1,5 млн сўм) миқдорида тўлов ундирилади.
Маълумот учун, реестер Давлат аҳамиятига молик бирон-бир соҳага оид рўйхат ҳисобланади.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь