Ҳабиб энди спорт залида кўп вақт ўтказмайди – Махачев
Спорт
−
04 Февраль 2023 8910 1 дақиқа
Енгил вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Ислом Махачев австралиялик Алекс Волкановски билан чемпионлик жанги олдидан Ҳабиб Нурмуҳаммедовсиз машғулотлар ҳақида гапирди. Бу ҳақда журналист Карлосу Легаспи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди.
“Биз уни жуда соғиндик. Ҳабиб энди спорт залида кўп вақт ўтказмайди. У кўп саёҳат қилади, бизнеси ва оиласи бор. Аммо баъзида у олдимизга келиб туради, менга маслаҳат беради. Хабиб билан биргаликда тузган режаларимиз бор, лекин ҳозир у оиласи билан вақт ўтказмоқда”, дейди Махачев.
Маълумот учун, 12 февралга ўтар кечаси Австралиянинг Перт шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 284 турнирида Ислом Махачев ва Алекс Волкановски ўртасидаги чемпионлик жанги бўлиб ўтади.
Ислом Махачев UFC'да 24 та жанг ўтказиб, 23 та ғалабага эришган. Алекс Волкановски эса 26 та жангда 25 та ғалаба қайд этган.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март