Хабаровскдаги ҳарбий қисмда портлаш содир бўлди
Олам
−
12 Май 2022 14675 1 дақиқа
Россиянинг Хабаровск вилояти Амур тумани Тейсин қишлоғидаги ҳарбий қисмда портлаш содир бўлди, қурбон ва жароҳатланганлар бор. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
"Ўқ-дориларни тушириш вақтида порохнинг портлаши оқибатида етти киши енгил тан жароҳати олди. Яна бир киши ҳалок бўлди", дейилади хабарда.
Қайд этилишича, портлашдан кейин ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин оқибатида икки киши жиддий куйган. Улар 65 ва 40 фоиз куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган ва яна икки киши эса енгил даражада куйган.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель