Кейинги ҳафтада сайёралар паради содир бўлади
Бу қизиқ
−
15 Июнь 2022
13233Келаси ҳафтада Ер аҳолисини ҳайратланарли воқеа кутмоқда – бешта сайёра бир чизиққа тизилади. Бу ҳақда “ScienceAlert” хабар берган.
Қайд этилишича, сайёралар паради жорий йилнинг 24 июнь куни бўлиб ўтади. Қуёш тизимининг бешта сайёраси – Меркурий, Венера, Марс, Юпитер ва Сатурн осмонда саф тортади. Аслида Нептун ва Уран ҳам самовий парадга қўшилади. Бироқ, бу икки узоқ ва хира сайёрани оддий кўз билан кўриш мумкин эмас.
“Тонг отишидан тахминан бир соат олдин кузатишни бошланг. Сайёралар шарқдан жанубга (жанубий кенгликларда шимолдан шарққа) чўзилган бир-биридан узоқда жойлашган бўлади. Жанубий яримшардаги кузатувчилар сайёралар уфқдан олдинроқ кўтарилиб, анча баландроқда жойлашганини кўришлари мумкин бўлади.
Шунингдек, ярим ой Венера ва Марс ўртасида порлаб туради. Ой июнь охиригача сайёрадан сайёрага ўтади”, дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, сайёралар паради – бу сайёралар қуёшнинг бир томонида тизилиб, осмоннинг кичик қисмида бир қаторда жойлашганида содир бўладиган астрономик ҳодиса.
Бундай сайёралар парадини охирги марта 2004 йилнинг декабрида кузатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь