Кетма-кет кўтарилишдан сўнг доллар курси тушди
Жамият
−
16:13 1251 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 24,39 сўмга пасайди ва 12 171,61 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 23,41 сўмга тушди ва 14 111,85 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли ҳам 1,94 сўмга пасайди ва 149,80 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 6,16 сўмга тушди ва 1763,92 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 300 сўмга ошди ва 1 млн 801 минг 600 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 25 март Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 1 млн 201 минг 320 сўмга ошган ва 869 млн 837 минг 28 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси