Кеннедилар оиласида яна бир аламли йўқотиш бўлди
Олам
−
07 Апрель 2020
12378АҚШ ҳуқуқ-тартибот органлари америкалик сенатор Роберт Кеннедининг 40 яшар набирасини ўлик ҳолда топишди. Бу ҳақда CBS Baltimore телеканали хабар бермоқда.
Мейв Кеннеди Таунсенд Маккин 2020 йилнинг 2 апрель куни Мэриленд штати қирғоқларида ўз ўғли билан изсиз ғойиб бўлган эди. Марҳуманинг турмуш ўртоғи Дэвида Маккиннинг сўзларига кўра, болалар уй ёнида ўйнашаётганда, тўп сувга тушиб кетади. Унинг рафиқаси ва ўғли тўпни сувдан олиш учун каноэга ўтиришади. Бироқ кучли тўлқинлар сабаб ортга қайтишга муваффақ бўлишмайди.
Аёлнинг жасади унинг онаси уйи яқинидан топилган.
Болани топишга эса муваффақ бўлинмаган.
Маълумот учун, Роберт Кеннеди АҚШнинг 35-Президенти Жон Кеннидининг акаси бўлади.
LiveБарчаси