Кенияда газ портлаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 271 киши жароҳатланди (фото)

Олам

image

Кения пойтахти Найробида юк машинасида газ портлаб, кийим-кечак ва тўқимачилик маҳсулотлари сотувчи Oriental Godown омбори ҳамда бир нечта тураржой биноларида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда “Associated Press” агентлиги Кения Қизил Хоч жамияти маълумотларига таяниб, хабар берди.

Билдирилишича, фавқулодда ҳодиса уч кишининг ўлимига сабаб бўлган, жароҳатланганлар сони 271 нафарга етган. Қурбонлар сони ортиши кутилмоқда.

Агентликнинг аниқлик киритишича, портлаш оқибатида ёнғин жорий йилнинг 1 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 23:30 атрофида бошланган.

Омбор, уйлар ва юк машинасидан ташқари яна бир қанча транспорт воситалари, корхоналар ва дўконлар зарар кўргани айтилмоқда.

Агентликнинг хабар беришича, портлаш вақтида юк машинасидан газбаллони учиб чиққан ва у автомобилдан 200 метр узоқликдаги тўрт қаватли тураржой томини тешиб ўтган.

AP'га кўра, ёниб кетган омборда бир нечта юк машиналарининг қолдиқларидан бошқа ҳеч нарса қолмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Кения газ портлаши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made