Келгуси йил бошидан бошлаб ё аравани тортасан, ё кетасан — Президент Алишер Султоновга

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 20 август куни бўлиб ўтаётган Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда электр энергияси таъминотига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

“Электр энергиясидаги узилишлар кўпчилик тадбиркорларимизни безовта қилаётгани ҳам, айни ҳақиқат. Бу масала бўйича ҳар бир туман, шаҳар ва маҳалла кесимида алоҳида дастурлар амалга оширилмоқда”, дейди давлат раҳбари.

Жорий йил 1 ноябргача 4 мингта трансформаторни алмаштириш, 35 та подстансия, 15 минг километр тармоқларни янгилаш ишлари якунига етказилади. Бу ишларни амалга ошириш учун, жорий йилнинг ўзида илк бор 3 триллион сўм маблағ ажратилган.

Таъкидланишича, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини кескин ошириш мақсадида тарихда илк бор бу соҳага тўғридан-тўғри хорижий ва хусусий бизнес кириб келди. Натижада шу йил якунига қадар тўлиқ хусусий инвеститсиялар ҳисобига умумий қуввати 1 минг 800 мегаватт бўлган 8 та иссиқлик ва қуёш электр стансиялари ишга туширилади.

“Энергетика вазирлиги келгуси йилларда бу каби лойиҳаларни кескин кўпайтириб 2023 йилга қадар электр энергияси бўйича қўшимча ишлаб чиқариш қувватларини 4 минг 400 мегаваттга ошириши шарт. Энергетика вазири Aлишер Султонов келгуси йил бошидан бошлаб ё аравани тортасан, ё кетасан”, деди давлат раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

739

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг