Келесда ит гўшти сотилаётгани рад этилди. Сўйилган гўшт чўчқаники бўлган
Жамият
−
26 Февраль 2021
9034Тошкент вилоятининг Келес шаҳрида итлар сўйиб сотилаётгани ҳақидаги хабар ўз тасдиғини топмади. Сўйилган гўшт чўчқаники бўлиб чиқди. Бу ҳақда Zamon кўрсатувида хабар берилди.
Тошкент вилоятининг Келес шаҳридаги чўчқахонада итлар оммавий тарзда сўйилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Итларни гўшти учун сўйишда айбланаётган келеслик фуқаро устидан “Меҳр ва оқибат” ташкилотига арз тушган. Унда, чўчқа фермасидаги итлар гўшти учун оммавий отиб ўлдираётгани айтилган.
Чўчқахона эгасининг айтишича, у боқадиган итлар зотдор ва анча қиммат туради. Шунинг учун у арзимаган гўшт учун уларни сўймаслигини айтди.
Таъкидланишича, чўчқахона ҳудуди текшириш учун кўздан кечирилган. У ердан қон излари топилган, лекин чўчқабоқарлар қон итга эмас, чўчқага тегишли эканини маълум қилган.
LiveБарчаси