Келес кўприги вақтинчалик ёпилади

Жамият 3120
image

Тошкент вилоятидаги Келес кўприги орқали автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

4Р-4 “Тошкент ш. – Келес ш. – Қозоқкентсой қ. – М39” автомобиль йўли (820 км) Сариёғоч қишлоғига шахобча автомобиль йўлида олиб борилаётган реконструкция ишлари муносабати билан, Келес йўли кўчаси ҳамда Юқори Кўктерак кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич (кўприк) сунъий иншоотида бугун, 2021 йил 29 октябрь куни тунги соат 00:00 дан таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўлиқ тўхтатилади.

Ушбу йўналишда ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик туманнинг Ҳасанбой қишлоғи ҳудудидан ўтган 4Н-699 автомобиль йўли (суратда кўк рангда) орқали ташкил этилиши маълум қилинган.

“Мазкур қарор фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида қабул қилинганлигини инобатга олган ҳолда ЙПХ инспекторлари томонидан кўрсатиладиган йўналишлар бўйича ҳаракатланишга, тартиб интизом сақлаб, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшишингизни илтимос қиламиз!”, дейилади ҳокимлик хабарида.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 86
Рейтинг: 3.1
t
×