Келажакка интилган классика: Kia К9 – нуфузли седанлар сегментидаги флагман
Бизнес
−
13 Декабрь
5238К9 – бутун дунёга машҳур Корея автомобиль бренди – Kia’нинг флагман модели. Бундай седанлар сегменти анча консерватив ҳисобланади, аммо К9’нинг аввалги авлодлари ҳам мазкур мўъжаз клубда ўз ўрнини топа олган. Замонавий корейс флагмани энди шунчаки сегмент “қоидалари бўйича ўйнаб” қолмай, балки улардан устун бўлишга интилмоқда.
Бундан 10 йиллар аввал Kia ўз йўналишини аниқлаб олди: “дизайн устувор бўлган бренд”га айланиш. Бу вазифа етакчи дизайнерлар — аввалига даҳо Петер Шрайер, кейинчалик эса жасур Карим Ҳабибни таклиф этиш орқали ҳал этилди. Энди бренд дизайн тили ҳар қандай қитъада тушунарли ва барча бирдек таний оладиган кўринишга келди. К9 флагманида эса дизайн тили яққол ўз аксини топди. Ҳа, бу классик флагман седани, бироқ ундаги классика келажакка қаратилган.
Автомобиль нафис ва салобатли кўринишга эга: кучли ва қатъий шакллар, бўртма юзалар, ишончли чизиқлар. Бироқ ўзгача услубдаги деталлар янглишишга йўл қўймайди – унинг замонавий модель эканлиги билиниб туради, унинг кўриниши эса узоқ йиллар давомида долзарблигини йўқотмайди.
Ёруғлик диодли чироқларнинг мураккаб тузилиши, радиаторнинг уч ўлчовли панжараси (бундай таъсирчан кўриниш металлнинг иссиқ штампланиши ва “қора хром” қопламаси туфайли яратилган), олд қанотлардаги нафис қопламалар – буларнинг барчаси нозик, аммо аниқ тарзда замонавийликни таъкидлаб туради.
Хром ҳам бу сегментда одатдагидек ишлатилган, аммо жуда эҳтиёткорлик билан, ортиқчаликка йўл қўйилмаган. Автомобиль орқа қисми ва унинг оптикаси дизайни замонавий содда услубда ишлаб чиқилган ва Kia моделлари қаторини бирлаштирувчи оилавий чизиқларга эга.
Автомобилнинг кенг салонида барчаси ҳисобга олинган ҳолда жойлаштирилган: нафис чокли қимматбаҳо Nappa чарм қопламасидан, шунингдек, премиум даражадаги юмшоқ безак-қоплама материаллари, табиий ёғочдан ишланган декоратив қисмлардан фойдаланилган. Кўп сонли ихчам тугмачалар салондаги Ergo Motion креслосини ҳар ким ўзига қулай қилиб созлаш имконини беради. Иккинчи қатордаги марказий тирсак суянчиғига иқлим-назорати ва мультимедиа тизимининг бошқарув блоки интеграция қилинган. Иситиш борми – бор, вентиляция борми – бор, массаж борми – албатта. Ўриндиқлар бундай имкониятлар билан тўлиқ таъминланган. Икки қаватли ойналар сизни шовқиндан ҳимоя қилади, электрон пардалар эса қуёш нуридан. Барчаси сиз хоҳлагандек даражада. Машинада ўтирганингизда сиз замонавий, юқори технологияли автомобиль салонида эканлигингизни ҳис қиласиз. Салонда чиройли контурли ва ўзига хос “атмосферали” ёритгичлар сизга ўзига хос кайфият беради. Шунингдек, бу ерда ҳам аниқ штрихлар хатога йўл қўймайди – бу замонавий, юқори технологияли автомобилнинг салони. Чиройли контурли ва “атмосферали” ёритгичлар, олдинги ўриндиқларнинг орқа қисмида орқа томон йўловчилари учун қўшимча экранлар сизга аъло кайфият бағишлайди.
Мультимедиа экрани ҳажми ҳам анча катта — 14,5 дюйм. Бироқ у интерьерга юксак дид билан мослаштирилган. Аудиотизимнинг Hi-Fi тоифасига мансублиги яққол сезилади: овоз табиий ва юқори даражада сифатли.
Мультимедиа тизимида энг илғор ечимлардан бири – “кенгайтирилган реаллик” ишлатилган. Бироқ тизимни бошқариш виртуал тугмалар орқали эмас, балки анъанавий бўлган тегинганда, ушлаганда ёқимли сенсорли диск ёрдамида амалга оширилган. Бу эса тизим билан ишлашни янада қулай қилади. Kia К9 классика ва замонавийликнинг ажойиб уйғунлигини тақдим этади. Унда юқори технологиялар кўп бўлса-да, салоннинг шинамлиги сақланиб қолган.
Флагман седанларда турли хил электрон юритмаларнинг мавжудлиги одатий ҳол ҳисобланади, бироқ Kia К9 бу жиҳатдан ҳам ҳайратда қолдиради. Унинг эшиклари электрон ёпиш қурилмаси билан жиҳозланган, бу хусусият эса фақат янада қимматроқ моделлардагина учрайди, холос.
12,3 дюймли рақамли ускуналар панели нафақат тартибли, чиройли ва аниқ графикага эга, балки ҳаракат вақтида йўл қаторини ўзгартираётганда ён камералардан олинган тасвирни ҳам кўрсатади. Бу ҳам қулай функциялардан бўлиб, машина бошқаришни янада хавфсизроқ қилади.
Умуман, К9’да хавфсизлик масаласи кузов тузилишидан бошлаб барча босқичларда пухта ўйланган. Ўта мустаҳкам пўлатдан ясалган қаттиқ элементлар салондаги йўловчилар атрофида ишончли ҳимоя тизимини шакллантиради. Авария пайтида зарб энергиясини ёйиш зоналари синчковлик билан ишлаб чиқилган.
Kia’нинг флагмани премиум сегмент автомобилларидаги каби 10 та хавфсизлик ёстиғи билан жиҳозланган. Ҳайдовчига ён томонларни кўрсатувчи камералар, балки деярли ҳар қандай вазиятда ёрдам беришга тайёр бўлган электрон ёрдамчилар ва хавфсизлик тизими кўмаклашади.
Автомобилнинг тўлиқ ва ҳақиқий қобилиятлари эса фақат ҳаракат вақтида кўриниши мумкин. Kia К9 бу жиҳатдан ҳам ишончли, масофаларни барқарор ва ишончли тарзда босиб ўтади. Қудратли 249 от кучига эга 3,3 литрли бензинли двигатель 8 поғонали гидромеханик автоматик узатмалар қутиси билан ҳамкорликда ишлайди. Узатмалар шунчалик силлиқ алмаштириладики, деярли сезилмайди. Ақлли 4WD тизими турли йўл қопламаларида ва турли об-ҳаво шароитларида ўзингизни ишончли ҳис қилиш имконини беради. Автомобилдаги алоҳида муҳандислик мўъжизаси эса электрон бошқариладиган “подвеска” тизимидир. Сенсорлар автомобиль ҳаракатини реал вақт режимида таҳлил қилиб, амортизаторлар ишини бошқаради. Ушбу тизимда амортизаторларнинг қаттиқлигини созлашнинг жами 1024 та варианти кўзда тутилган.
Бундай ижобий хусусиятлар тўплами билан ҳам Kia’нинг флагман модели ҳамёнбоп автомобиль бўлиб қолмоқда, бу эса уни ўз сегментидаги седанлар қаторида эътиборга лойиқ иштирокчига айлантиради.
Ўзбекистонда Kia автомобиль бренди расмий дистрибьютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан тақдим этилган Kia автомобилларининг хусусиятлари, мавжуд комплектациялари ва нархлари билан kia.uz сайтида танишиш мумкин.
Телефон: (+998) 55−500−83−33
Sayt: kia.uz
Facebook: KiaUzbekistan
Instagram: Kia__uzbekistan
Telegram: KiaUzbekistanbot
YouTube: KiaUzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси