Келаётган ҳафтада Ўзбекистонда ҳаво кескин совийди

Жамият

image

Жорий йилнинг 17 октябрида Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 18-19 октябрда республиканинг қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.

Прогнозларга кўра, 17-19 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёмғир қорга айланади. 17-18 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати 8-10 даражага пасайиши мумкин.

Қайд этилишича, мазкур ёғинларни минтақага Кавказ ҳудудларидан кириши кутилаётган нам ҳаво оқимлари олиб келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

922

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг