Келаси ҳафта Ўзбекистонда ёғингарчилик билан бошланади

Бу қизиқ

image

Гидрометеорология маркази хизмати 11-13 февраль кунлари Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Маълумотларга қараганда, келаси ҳафта мамлакатда ёғингарчиликлар билан бошланади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 10 ва 12 февралда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, 11 ва 13 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. баъзи жойларга туман тушиши мумкин. ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-11 февралда 0...+5 даража бўлади. 12-13 февралда кечаси +2...+7 даража, кундузи +7...+12 даража бўлади. 12 февралда +10...+15 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 10 ва 13 февралда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 11-12 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-12 февралда кечаси -2...+3 даража, кундузи +2...+7 даража бўлади. 13 февралда кечаси -5...0 даража, кундузи +5...0 бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 10 февралда бироз ёмғир ёғиши мумкин, 11 ва 13 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 12 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-11 февралда 0...+5 даража, 12-13 февралда +2...+7 даража, кундузи 10 ва 12 февралда +10...+15 даража, 11 ва 13 февралда +7...+12 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 10 ва 12 февралда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, 11 ва 13 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10 ва 13 февралда +2...+7 даража, 11-12 февралда ҳам +2...+7 даража, кундузи эса +10...+15 даражабўлади. Ҳаво ҳарорати 12 февраль куни кундузи +12.+17 даражагача кзтарилади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 10 ва 12 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 11 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 13 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10 февралда -2...+3 даража бўлади. 11-13 февраль кунлари кечаси 0...+5 даража, кундузи +7...+12 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 10-11 февралда қор кўчиши хавфи бор. баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -5...0 даража, кундузи 10 февралда 0...+5 даража, 11-13 февралда +3...+8 даража бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

2.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг