Каттақўрғондаги портлаш бўйича жиноят иши очилди
Local
−
12 October 2021 11295 1 minute
Жорий йилнинг 8 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳридаги хонадонлардан бирида газ портлагани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Бош прокуратураси Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, газ портлаб, икки киши тан жароҳати олгани юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳолат бўйича Каттақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
All