Каттақўрғондаги қабристоннинг 1 гектар майдони ёниб кетди

3-саҳифа

image

Кеча, 16 май куни соат 12:39 да Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги “Оқолтин” МФЙда жойлашган “Халқ” қабристонида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилояти ФВБ Матбуот хизмати хабар берди.

Шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушиши билан воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Ўт ўчирувчилар қабристонга соат 12:45 да етиб борган ва соат 13:20 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида қабристоннинг тахминан 1 гектар майдонида хас-хашак ёнган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари бошлангани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

358

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг