Каттақўрғон тумани прокурори коронавирусдан вафот этди

Жамият 10812
image

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани прокурори Ойбек Отаназарович Хўжаев коронавирус инфекцияси асоратларидан вафот этди. 

Прокурор маълум вақтдан буён касалликдан даволанаётган бўлган.

Ойбек Хўжаев 1976 йил Хоразмда туғилган ва 2018 йил ноябрь ойидан буён Каттақўрғон тумани прокурори вазифасида ишлаб келаётганди.

Маълум бўлишича, прокурорнинг жанозаси 2 сентябрь куни Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида бўлиб ўтади.

Аввалроқ, Бош прокурорнинг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистон прокуратураси бўлим бошлиғи Ҳакимбай Халимов, Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани прокурори Фарҳод Абдухолиқов коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этгани хабар қилинганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 415
Рейтинг: 3
t
×