Каттақўрғон ҳокимлиги бош мутахассиси пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳри ҳокимлиги бош мутахассиси 1200 доллар пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Ҳуқуқ тартибот идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда Каттакўрғон шаҳар ҳокимлигида бўлим бош мутахассиси бўлиб ишловчи 1992 йилда туғилган Ж.Р. фуқарога Каттақўрғон шаҳрида қурилаётган янги 12 қаватли уйлардан 3 хонали хонадонни давлат томонидан ажратиладиган субсидия ҳисобида сотиб олиши учун уни базавий рўйҳатга қўшиши ва субсидия ажратиб бериши эвазига 1200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ушланган.

Шунингдек, Ж.Р.га нисбатан ўтказилган шахсий тинтув вақтида унинг ёнидан тахминан 5-10 гр. миқдордаги “Марихуанна” гиёҳвандлик воситаси, 300 АҚШ доллари пул маблағлари хамда гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиш учун мўлжалланган мослама топилган.

Ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Сирдарёда вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ва Фарғонада туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи пора сабаб қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция

Баҳолаганлар

285

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг