“Катта фиқҳ энциклопедияси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

Жамият 2646
image

Бугун, 12 сентябрь куни "Азон китоблари" марказида ислом оламида машҳур "Катта фиқҳ энциклопедияси" китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Таниқли диний олим Ҳасанхон қори Яҳё Aбдулмажид томонидан Қуръон тиловати ила бошланган тақдимотда лойиҳа раҳбари Мубашшир Aҳмад, ушбу энциклопедиянинг таржимонлар гуруҳи раҳбари Aбдулҳодий Ғиёс, олима Одинахон Муҳаммад Содиқ иштирок этдилар. 

Тақдимотда айтилишича, 200 дан ортиқ Ислом уламоларининг 40 йиллик меҳнатлари самараси бўлган ушбу китоб араб тилида 45 жилддан иборат. Китоб ҳозирча фақат урду тилига таржима қилинган бўлиб, уни ўзбек тилидаги таржимаси 47 жилд бўлиши маълум қилинди. Китобнинг ўзбек тилидаги биринчи жилди 1000 нусхада чоп этилган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 103
Рейтинг: 3.2
t
×