Катта Фарғона каналидан эркак жасади топилди

3-саҳифа 8564
image

Жорий йилнинг 25 июнь куни Катта Фарғона каналининг Қўштепа тумани, “Дўрмон” МФЙ, Хўжақишлоғи худудидан оқиб ўтган қисмидан эркак жасади топилди. 

Вилоят ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабарига кўра, каналдан осиё миллатига мансуб, ёши тахминан 30-40 ларда бўлган, бўйи 165-170 см  эркак  жинсига мансуб, шахси номаълум мурда топилган.

Эркакнинг эгнида енгил кулранг рангли, ичи мехли, чап кўкрак қисмида “FUEC GARAGE” ёзувли спорт курткаси, ичида кулранг рангли футболка, қора рангли “MASTER-CLASS” ҳамда “RUSSIA” ёзувли триколари, оёғида қора рангли красовка бўлган.

Мазкур шахс хақида бирор бир малумотга эга бўлганларни яқин орадаги ИИО ларига ёки 102 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб хабар беришлари сўралмоқда
 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 372
Рейтинг: 3
t
×