Катта ангарни ичида ўтиришни хоҳлаяпман – Ортиқхўжаев ўтирган ўрнидан норози бўлди
Жамият
−
25 Май 2021
10926Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент беш ташаббус ҳаракати доирасидаги ёшлар билан учрашувда қатнашди. Унда ҳоким ёшларга шароит яратиб бериш кераклигини Татаристон мисолида гапириб ўтди.
Ортиқхўжаев Татаристонда катта-катта музейларда, истироҳат боғларида раҳбарлар ёш-ёш кадрлар экани, у ерда тажрибага қараб лавозимни тақсимлаб берилмаслиги, танловлар ўтказиб кадрлар саралаб олинишини ва бу модель унга жуда маъқул бўлганини айтди.
“Бугун ҳокимликда ўтказилган йиғилишда шаҳримиздаги театр, майдон, боғларни, музейларни, маданият саройларини қайта реконструкция қилиш, уларни жозибадор қилиш, ёшларга шароит яратиш, ИТ-мутахассиси бўлган ёшлар учун текин, ижара эмас, мутлақо текин жойлар, коворкинг марказларини яратиш масаласини кўриб чиқдик.
Яқинда бир модель ўйлаб чиқдик. Унга кўра, ҳокимлик ишчилари умуман ҳокимлик биносида ўтиришининг нотўғри деб ҳисоблаймиз. Тўғрисини айтсам, ўзим ҳам катта бир ангарни ичида ўтиришни хоҳлаяпман. У ёшлар, умуман ҳамманинг кириб чиқиши осон бўлган жой бўлиши керак”, деди Ортиқхўжаев.
Моҳинур Маматова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь