Каспий саммити иштирокчилари якуний баёнотни имзоладилар

Олам 9321
image

Кеча, 29 июнь куни Ашхободда бўлиб ўтган олтинчи “Каспий бешлиги” саммитида минтақа ресурсларидан тинч мақсадларда фойдаланишга келишиб олинди. Бу ҳақда Туркманистон расмий матбуоти хабар бермоқда.

Саммитда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййидиброҳим Раисий, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев,  Туркманистон Республикаси Президенти Сердар Бердимуҳамедов иштирок этди.

Давлат раҳбарлари Каспий денгизидаги беш томонлама ҳамкорликнинг энг муҳим масалаларини, шунингдек, томонларни қизиқтирган долзарб халқаро ва минтақавий муаммоларни муҳокама қилган. 

Олтинчи Каспий Саммитининг якуний баёнотига кўра, Каспий давлатлари раҳбарлари минтақа ресурсларидан тинч мақсадларда фойдаланишга келишиб олганлар.

“Каспий денгизидан тинч мақсадларда фойдаланиш, уни тинчлик, яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик зонасига айлантириш, Каспий денгизи билан боғлиқ барча масалаларни тинч йўл билан ҳал қилиш керак”, дейилади якуний баёнотда.

Шунингдек, Каспий бўйидаги давлатлар раҳбарлари олтинчи Каспий саммити доирасида бир қатор икки томонлама музокаралар ўтказдилар.

Кейинги Каспий саммити келишилган саналарда Эронда бўлиб ўтади.

Ойнисахон Абдуллаева

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 286
Рейтинг: 2.9
t
×