Касалликларни келтириб чиқарадиган 5 та факт

Саломатлик

image

Ҳар биримиз бебаҳо бойлигимиз бўлмиш саломатликни асрашга астойдил бел боғласак, танимиз сиҳат бўлса, дилимиздаги орзу-мақсадларга ҳам бирма-бир эришаверамиз. 

Олимларининг фикрича, барча мамлакатлар аҳолиси, биринчи навбатда, ёшлар соғлом турмуш тарзи қоидаларига амал қилсалар, ҳар бир одам ўз саломатлигини мустаҳкамлашга эришса, шунингдек, меҳнат қобилияти яхшиланиши, узоқ умр кўриш, келажак авлод генофондини соғломлаштириш каби ҳаётий муҳим кўрсаткичларда ижобий ўзгаришлар кузатилса, бу ҳолни улкан ижтимоий тараққиётга ва тиббиётдаги оламшумул кашфиётга тенглаштириш мумкин экан. 
Қуйида эътиборингизга саломатлигингизга путур етказиши мумкин бўлган 5 та фактни тақдим этамиз.

• Туз. Рациондаги туз миқдори қанчалик юқори бўлса, юрак-қон томир касалликлари эҳтимоллиги шунча ортади. Унинг истеъмолини кунига атиги чорак чой қошиқгача камайтириш юрак хуружи хавфининг икки баробарга камаяди.

• Уйқусизлик. Тунги уйқунинг 4 соатдан кам бўлиши бутун тананинг иш фаолиятини бузилишига сабаб бўлади. Ва сизфатсиз уйқу эса семиришга олиб келади.

• Ёлғизлик. Биргина яхши кўрган ёки яқинларингизни хаётингиздаги иштироки иммунитет тизимини мустаҳкамлайди ва депрессия келиб чиқиш хавфини камайтиради.

• Ёқтирмаган ишда ишлаш. Олимларнинг фикрича, ишсиз одам эрталабдан кечгача иши туфайли стресс бўлган одамга қараганда бахтли ва ақл-идрокка эга.

• Харакатсиз турмуш тарзи. Кундалик ишда бир жойда ўтириб 3-4 соатдан кўпроқ вақт сарфлайдиганлар хаётини икки йилга қисқартирадилар. Ва бу тарзда иш олиб бориш йилдан йилга ортиб бормоқда.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг