Касалхонага ётқизилган Пеленинг аҳволи маълум бўлди
Спорт
−
03 Декабрь 2022 7709 1 дақиқа
Футбол қироли, уч карра жаҳон чемпиони Пеленинг касалхонага ётқизилганидан сўнг ҳолати ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда "Reuters" нашри хабар берди.
Хабарга кўра, беморнинг нафас йўлларида инфекцияси борлиги аниқланган. Ҳозирда футбол қиролининг аҳволи барқарор. У ҳозир антибиотиклар билан даволанмоқда. Пеле даволанишни давом эттириши учун бироз муддат шифохонада қолишига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, 82 ёшли Бразилия афсонаси 29 ноябрь куни Сан-Паулудаги касалхонага ётқизилган эди. Собиқ футболчи 1 декабрь куни ижтимоий тармоқлар орқали мухлислари қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирганди.
Муштарий Ғаниева
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь