Картошка нархи тушди, гуруч ва ёғ аксинча. Бозорлардаги нарх-наво эълон қилинди

Жамият 5080
image

Ўзбекистондаги марказий деҳқон бозорларида картошка нархи тушди, гуруч ва ўсимлик ёғи нархи ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида ўтказган кузатув натижалари бўйича маълум қилди.

Унга кўра, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинган.

Жорий йил 22 декабрь ҳолатига кўра, озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари қуйидагича:

•  Суякли мол гўшти (1 кг) — 45000 – 68000 сўм;

•  Қўй гўшти (1 кг) — 52000 – 80000 сўм;

•  Картошка (1 кг) — 3000 – 6000 сўм;

•  Пиёз (1 кг) — 1200 – 4000 сўм;

•  Сабзи (1 кг) — 1000 – 4500 сўм;

•  Тухум (10 дона) — 7000 – 15000 сўм;

•  Гуруч (1 кг) — 5000 – 17 500 сўм;

•  Ўсимлик ёғи (1 л) — 14 000 – 24000 сўм;

•  Шакар (1 кг) — 7500 – 10500 сўм.

Статқўм нархлар кузатув амалга оширилаётган вақтда қайд этилади. Маълумотларни тўплаш вақти, санаси ҳамда жойи ўзгаришига қараб, нархлар ўзгариши мумкинлигини эслатиб ўтган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 220
Рейтинг: 3
t
×