Каримовнинг биринчи ва охирги давлат котиби Раҳим Ражабов вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг биринчи ва охирги давлат котиби Раҳим Ражабов сурункали хасталикдан сўнг бугун, 27 сентябрь куни вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га марҳумнинг оила аъзолари хабар берди. 

Раҳим Ражабов 83 ёшда эди. У бугун пешин намозидан кейин дафн этилади. 

Маълумот учун, Раҳим Ражабов 1937 йил 29 апрелда Бухоро вилоятида, Қоракўл туманида хизматчи оиласида туғилган. 1960 йилда Тошкент шаҳридаги Ўрта Осиё политехника институтини (ҳозирги Тошкент давлат техник университети) тамомлаган.

Ўз вақтида "Узбексельмаш" ва Тошкент экскаватор заводида раҳбар лавозимларида ишлаган, собиқ СССРнинг биринчи компьютери ишлаб чиқарилган "Алгоритм" заводини лойиҳалаш ва қурилиш ишларига бошчилик қилган, уни бошқарган.

1990 йилдан 1997 йилгача Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, Давлат котиби ва бош вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган.

QALAMPIR.UZ таҳририяти аъзолари марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради. 


Мақола муаллифи

Теглар

Раҳим Ражабов

Баҳолаганлар

575

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар