Каримов даврида сиёсатшунослар тайёрлаш тўлиқ тўхтатилган эди – Ҳамид Содиқ

Интервью

image

Бир вақтлар Ўзбекистонда сиёсатшунослик фани таг-туги билан йўқ қилинган эди. Сиёсатшунос Ҳамид Содиқ QALAMPIR.UZ’га берган интервьюсида Ислом Каримов даврида сиёсатшунослик фани бутунлай тугатилгани ва фаннинг предмети йўқ деб топилганига алоҳида тўхталиб ўтди.

“Ислом Каримов даврида сиёсатшунослик фани ёпилган эди. Миллий университетда сиёсатшунослик деган алоҳида йўналиш бўлган. Кейинчалик секин аста бу фан тугатилди. Ўрнига ўринбосар фанлар қўйилди. Ҳатто, сиёсатшунослик фанининг предмети йўқ деб топилди. Ҳар қандай фаннинг предмети бўлади, яъни сиёсатшунослар тайёрлаш тўлиқ тўхтатилди. Мана шу давргача барча ижтимоий фанлар сиқиб келинди. Ҳатто, ҳуқуқшунослик ўринлари қисқартирилди”, дейди Ҳамид Содиқ.

Сиёсатшунос сўзида давом этаркан, янги маъмурият сиёсий мутахассисларсиз ривожланиб бўлмаслигини тушунгач, бешта университетда сиёсатшунослик  йўналишлари қайта очилганини айтиб ўтди.

“Янги маъмурият ҳокимиятга келгач, сиёсатшунослик йўналишлари очилди. Кўз тегмасин сиёсатшунослик йўналиши Миллий университетида, Шарқшунослик университетида, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ва Журналистика университетида ҳам очилди. Бу зўр! Адашмасам, давлат ҳокимиятга куч берадиган балансни тарбияламоқчи. Чунки элитар қатламсиз, сиёсатшуносларсиз ривожланиб бўлмайди. Лекин бу конфликтли жараён.  Давлат ҳам конфликтга тайёрмиз, келинглар, давлатни ривожлантирайлик деган “мессеж” бермоқда”, дейди сиёсий мутахассис.

Сиёсатшунос Ҳамид Содиқ билан тўлиқ интервьюни QALAMPIR.UZʼнинг YouTubeʼдаги саҳифасида ёки қуйидаги видеоплеерда томоша қилишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг