Карим Бензема “Эль класико”ни ўтказиб юборади

Спорт

image

Эртага, 20 март соат 22:00 да (Тошкент вақти билан соат 01:00 да) футбол бўйича Испания чемпионати 29 туридан ўрин олган “Реал Мадрид” ва “Барселона” учрашуви бўлиб ўтади.

“Эль класико”ни “лос бланкос” ҳужумчиси Карим Бензема ўтказиб юборадиган бўлди. 34 ёшли футболчи болдир мушаклари шикастланганидан кейин тикланишга улгурмади. Бу ҳақда жоурналист Хосе Луис Санчес хабар берди.

Бундан ташқари, Бензема Франция терма жамоасида Кот-д’Ивуар ва ЖАР билан бўладиган ўйинларда майдонга тушмайди.Карим Ла Лиганинг 28-турида “Малёрка”га қарши ўйин (3:0) якунида жароҳат олган эди.

Маълумот ўрнида, Карим Бензема жорий мавсумда “Реал Мадрид” сафида барча мусобақалар доирасида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 32 та гол ва 13 та голли узатма амалга оширган.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг